Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ТОЖИКИСТОН Қуролли Кучлари ташкил этилганидан буён  Афғонистонда юз бераётган воқеалар муносабати билан ўз тарихида биринчи марта юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилди.

ТУРКИЯнинг йирик ҳаво бандаргоҳи – «Истанбул аэропорти» кунлик қатновларга хизмат кўрсатиш бўйича Европада биринчи ўринни қўлга киритди. Аэронавигациялар хавфсизлиги бўйича Европа қўмитасининг қайд этишича, аэропорт охирги 7 кун давомида ҳар куни 979 қатновга хизмат кўрсатган.

АҚШ ўз қўшинларини Ироқдан жорий йил охиригча олиб чиқиб кетади. Боғдодда фақат ҳарбий маслаҳатчилар қолади. Бу ҳақда Пентагон келгуси душанба куни расман эълон қилишни режалаштирган.

ОЗАРБАЙЖОН президенти Илҳом Алиев Боку Ереванга тинчлик сулҳи тузишни, иккала мамлакат ҳудудлари яхлитлигини тан олишни ва чегаралар делимитацияси билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни таклиф қилишини маълум қилди.

АФРИКА давлатларига 2021 йил якунига қадар Европа Иттифоқи томонидан қарийб 200 миллион доз вакцина етказиб берилади. Иттифоққа кўра, қитъа мамлакатларида ҳозирча вакцина ишлаб чиқаршини йўлга қўйишнинг имкони йўқ.

ЛИТВА пойтахти мэри эмланишни рад этган беморларни ковиддан бепул даволамасликни таклиф этди. Маълум бўлишича, Лита бюджетидан коронавирусга чалиниб касалхоналарда даволанаётган ҳар бир бемор учун қарийб 1700 евро сарфланмоқда. Агар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган бўлса, маблағ миқдори 5000-33 000 еврони, мураккаб усулда даволаш талаб этилганда эса 134 000 еврони ташкил этади.

ГЕРМАНИЯнинг Daimler AG концерни “Mercedes” автомобилларини электрлаштириш жараёнини тезлаштириш учун яқин ўн йил мобайнида 47 млрд доллар ажратишини маълум қилди. Компания бунда автомобилларини электрлаштириш жараёнида рақобатчилардан ортда қолмасликни ва люкс тоифасидаги автомобилларни бу тарихий ўзгаришдан сўнг ҳам етакчилигини сақлаб қолишни режалаштирган.

ҚИРҒИЗИСТОН президентининг тегишли фармонига кўра Албания, Болгария, Ветнам, Исроил, Кипр, Шимолий Македония, Руминия, Таиланд ва  Мексика каби бир қатор давлатларнинг фуқаролари учун мамлакатда 60 кунгача визасиз юриш ҳуқуқи тақдим этилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img