Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ГЕРМАНИЯ. Мамлакат ғарбида юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 нафардан, жабрланганлар эса 700 нафардан ошди. Бу ҳақда “Die Welt” газетаси хабар берди. Табиий офат Австрия, Белгия ва Нидерландия мамлакатлари аҳолисига ҳам кулфат келтирди.

КЕНИЯ. Кисуму–Бусиа трассасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Ҳодисага бензин ташувчи машина билан 20 тонналик юк автомобилининг тўқнашуви сабаб бўлган. Ағдарилиб кетган бензин ташувчидан тўкилган ёнилғи қандайдир таъсир остида алангаланиб, кучли ёнғин юзага келган ва қурбонлар сони ошишига олиб келган.

НИГЕРИЯ. Жангарилар Нигерия армияси генерали Ҳасан Аҳмадни отиб ўлдиришди. Маълум бўлишича, генерал Абужа-Локожа йўлида шахсий автомобилида кетаётганида ҳужумга учраган. Оғир жароҳатлар туфайли жон берган генералдан ташқари, автомобилда унга ҳамроҳлик қилган опаси ва ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган.

ИРОҚ. Мамлакатнинг жанубий Ди Кар вилоятида жойлашган бешта шифохонанинг раҳбарлари ишдан бўшади. Бунга 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси Ан-Насирия касалхонасида содир бўлган ёнғиндан сўнг фожиа айбдорлари сифатида бош шифокорларнинг қамоққа олиниши сабаб бўлган. Қайд этиш керак, Имом Ҳусейн номидаги шифохонанинг COVID-19 билан зарарланган беморларни даволашга мўлжалланган бўлимида кислород баллони портлаши ортидан келиб чиққан ёнғин 60 нафар беморни ҳаётдан олиб кетган, 100 нафардан ортиғининг жароҳатланишига сабаб бўлган эди.

ИСПАНИЯ. Барселона шаҳридаги “Vall d’Hebrón” клиникасида коронавирус инфекциясидан ўпкаси зарарланган беморнинг нафас органи мамлакат тарихида илк марта муваффақиятли ўтказилди. Қайд этилишича, пандемиянинг учинчи тўлқини даврида SARS-СoV-2 вирусини юқтириб олган бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, мустақил нафас олиш имконига эга бўлмаган. 9 соат давом этган операциядан сўнг унинг ўпкаси муваффақиятли тарзда алмаштирилиб, мустақил равишда нафас ола бошлаган.

ХИТОЙда маймундан юққан вирус орқали илк марта ўлим ҳолати қайд этилди. Пекиндаги илмий-тадқиқот институтида ишловчи 53-ёшли мутахассис ёриб кўриш тажрибаси жараёнида вирус билан зарарланган. Ҳодиса мамлакат тарихида илк марта кузатилиб, бунга қадар маймундан юққан вирусдан вафот этиш ҳолати қайд этилмаган.

КОРЕЯнинг “Samsung Electronics Co.” компанияси АҚШнинг Техаси шаҳрида ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришга мўлжалалнган иккинчи заводини қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Лойиҳа баҳоси 17 млрд долларга баҳоланган. Режа тасдиқланса, 6 млн квадрат фут майдонда қурилиш ишлари 2022 йилнинг биринчи чорагида бошлаб юборилади ва илк маҳсулот 2024 йилнинг охирги чорагида ишлаб чиқарилади.

АҚШнинг “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқлари муаллифларига 2022 йилга қадар жами бўлиб қарийб 1 млрд доллар тўлаб берилади. Бу ҳақда компания бош директори Марк Цукерберг маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img