Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

БЕЛАРУС президенти Александр Лукашенконинг Витебск сафари чоғида тўсатдан соғлиги ёмонлашди. У хусусий учоқда зудлик билан Минскка олиб келинган. Маълум бўлишича, Европа ва дунёнинг бир қатор мамлакатлари томонидан президент сифатида тан олинмаган Лукашенконинг иссиқ туфайли қон босими кўтарилиб кетган.

РОССИЯ “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқарувчи «Фармстандарт — УфаВИТА» корхонаси ходимлари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортмоқдалар. Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур корхонада вакцина ишлаб чиқаришда бир қатор қоидабузарликлар содир этилаётганини аниқлаган эди.

ЖАҲОН соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус сунъий келиб чиққанини тан олди. Ташкилотга кўра, SARS-CoV-2 лабораториядан тарқалган бўлиши мумкин. ЖСТ Бош директори Тедрос Гебрейесус бу тахминдан воз кечиб бўлмаслигини таъкидлаб, Хитой ҳукуматини ҳамкорликда шаффофлик ва очиқликка чақирди.

АФРИКА қитъасининг 11 та давлати Жаҳон банкидан миллий иқтисодиётларини қўллаб-қувватлаш учун 100 млрд доллар сўради. Улар орасида Кот-д’Ивуар, Гвинея, Сенегал, Буркина-Фасо, Бенин, Мавритания, Мозамбик, Нигер, Того, Либерия ва Мадагаскар давлатлари бор.

БИРЛАШГАН Араб Амирликлари олимлари сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини синовдан ўтказдилар. Синов чўлда – ҳаво ҳарорати 50 даража иссиқда ўтказилганига қарамай, муваффақиятли якунланди.

ЭРОН жорий йилнинг 21 мартидан 21 июнигача умумий қиймати 49 млн долларга тенг бўлган 29 минг тонна доривор гиёҳларни экспорт қилди. Экспорт асосан Хитой, БАА, Испания, Покистон, Ироқ ва Германия давлатларига қилинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img