Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

АҚШ. Кубада давом этаётган ҳукуматга қарши оммавий намойишларга нисбатан Вашингтон ўз муносабатини билдирди. Жумладан, президент Жо Байден кубаликлар ҳақ-ҳуқуқлари, эркин жамиятда яшашга ҳақли эканликларини, АҚШ Куба халқи билан бирдам эканини маълум қилди.

ИРОҚ. Насирия вилоятида жойлашган ковид-госпиталда чиққан ёнғин 38 кишини ҳаётдан олиб кетди. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Маҳаллий ОАВга кўра. қурбонлар сони ортиши мумкин.

ПОКИСТОНда катта тезликда ҳаракатланаётган автобус реклама тўсинига урилиши оқибатида 11 нафар мактаб ўқувчиси қурбон бўлди.

ҲИНДИСТОНнинг Жайпур шаҳрида 11 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлди. Қайд этилишича, улар кучли ёмғир вақтида шаҳардаги энг баланд минорага чиқиб селфи олаётган вақтда кучли чақмоққа нишон бўлишган.

ТУРКИЯ ҳукумати Истанбулдаги арман ибодатхонасининг девори устида рақс тушиш ҳолатига муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеога кўра, ичкилик таъсиридаги йигитлар “Сурб Тагавор” ибодатхонаси девори устига чиқиб ўйинга тушган. Полиция томонидан безорилар ушланган. Президент Эрдоғон жаноблари мазкур воқеани иғвогарлик ҳаракати ва динни ҳурмат қилмаслик, деб баҳолади.

БЕЛАРУСга қарши янги санкциялар қўлланилади. Европа Иттифоқи дипломати Жозеп Боррелга кўра, Минск муҳожирлардан ўз мақсадини амалга ошириш йўлида фойдаланаётгани учун шундай қарорга келинган. Ғарб давлатлари Минскка жорий қилган чекловлар ортидан, Лукашенко муҳожирларни тўсиқсиз Литва ва Полша чегараларига ўтишларини таъминламоқда.

ҚАТАРда мамлакат тарихида илк марта бўлиб ўтадиган парламент сайловига тайёргарлик кўрилмоқда. Илгари Мажлис-аш-Шуронинг 45 нафар аъзоси амир томонидан тайинланган бўлса, энди депутатларнинг 35 нафари бевосита мамлакат аҳолиси томонидан сайланади.

ИОРДАНИЯда давлат тўнтаришида айбланган амалдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Жумладан, Давлат хавфсизлик суди томонидан қиролнинг қариндоши Шариф Ҳасан бин Заид ва вазир Бассем Авадалла 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Исённинг бошқа иштирокчиларига ҳам қилмишларига яраша жазо тайинланди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img