Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда

Дунё қисқа сатрларда

ТУРКИЯда 1 июл ҳолатига кўра коронавирусга қарши 50 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Бу ҳақда мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдўғон “Twitter”да маълум қилди.
«Вакцина пандемияга қарши энг самарали қурол ҳисобланади. 1 июлҳолатига кўра бизнинг мамлакатда коронавирусга қарши 50 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилди», – деб ёзган давлат раҳбари.

ГОНКОНГда хавфсизлик тўғрисидаги янги қонун талабларига кўра бир кунда 117 киши қамоққа олинди. Ўтган йилнинг 30 июнидан кучга кирган қонунга кўра, қўпорувчилик, бўлгинчилик фаолияти, терроризм ва хорижий кучлар билан алоқада бўлган фуқаролар умрбод қамоқ жазочигача бўлган чораларга ҳукм қилинади.

АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд мамлакатда ўлим жазосига мораторий киритди. Унинг айтишича, мазкур жазо туфайли айбсиз одамлар ҳам жабрланиши мумкин. Президент Жо Байден сайловолди кампаниясида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинишини ваъда берган.

КАНАДАнинг бир мактаб-интернетларида топилган болалар жасади ёқиб юборилган бўлиши мумкин. Брентфорд акцияси иштирокчиларининг фикрича, маҳаллий қабилалар болаларига нисбатан шундай шафқатсиз йўл тутилган. Мазкур воқеа муносабати билан ўтказилган юришда минглаб канадаликлар иштирок этди. Қайд этиш керак, мамлакат ғарбидаги ҳинду болалар учун мўлжалланган диний мактаб-интернат ҳудудидан 24 июн куни 751 бола кўмиб юборилган номсиз қабрлар топилгани катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

УКРАИНА парламенти туб халқлар ҳақидаги қонунни қабул қилди. Унга кўра, руслар мамлакатнинг туб халқи ҳисобланмайди. Қонун билан туб халққа мансуб аҳолининг кўплаб ҳуқуқлари қонун билан қўриқланиши мустаҳкамлаб қўйилди. Жумладан, бу гуруҳга мансуб қатламнинг маданий, маърифий, тил ривожланиши ва ахборот олиш ҳуқуқлари таъминланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img