Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда

Дунё қисқа сатрларда

ШАРҚИЙ ҚУДУСда фаластинликларга қарашли мулкларни бузиш бошланиши янги тартибсизликларга сабаб бўлди. Жумладан, кеча жума куни Силоан туманида полиция ҳамроҳлигидаги булдозер гўшт растасини вайрон қилди. Исроил ҳукумати ушбу ҳудудда фаластинликларга қарашли яна 19 та иншоотни бузишни режалаштирган. Жаҳон ҳамжамияти яҳудийлар давлатининг ҳатти-ҳаракатларини кескин қораламоқда.

ҚУВАЙТда ноқулай об-ҳаводан ҳасрат қилган мисрлик қамоққа олинди. У TikTok ва бошқа платформаларда кучли қум бўрони акс эттирган видеолавҳаларни жойлаштирган. «Мен ҳозир қум бўрони ичидаман, қаршимда деярли ҳеч нарса кўрмаяпман. Ажойиб, Қувайт, ажойиб», — деган мисрлик лавҳага изоҳ бериб. Энди у мамлакатдан чиқариб юборилади.
Айни пайтда Форс кўрфазида кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Бундан ташқари, ҳаво ҳарорати 50 даража атрофида бўлиб турибди.

БРАЗИЛИЯда коронавирус вакцинаси билан боғлиқ яна бир можаро юзага келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳиндистондан Covaxin вакцинаси хариди бўйича шартномани тўхтатди. Маҳаллий ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, шартномада 20 млн доза вакцинанинг ҳар бири 15 доллардан баҳоланган, Ню-Делидаги Бразилия элчихонасининг махфий каналида эса бу нар тахминан 1,34 доллар экани кўрсатилган.

КОЛУМБИЯда умумхалқ иш ташлаши 2 ойдан буён давом этмоқда. Хусусан, ўтган душанба куни ҳам минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, ушбу жараённинг 2 ойлигини нишонладилар. Умумхалқ иш ташлаши билан боғлиқ тартибсизликларда 61 киши, жумладан икки нафар полициячи ҳалок бўлди. Намойишчилар ҳукуматдан коррупцияга қарши курашни кучайтиришни, ижтимоий адолат қарор топишини сўраяпти.

МЕКСИКАлик миллиардер Рикардо Салинас Плиего мамлакатдаги биринчи биткоин-банкка асос солишини маълум қилди. Унинг “Banco Azteca” банки яқин орада биткоин қабул қилишни бошлайди. 19 йил аввал ташкил этилган мазкур банкда 16 миллионта омонат ҳамда 19 миллионта кредит ҳисоб-рақами мавжуд.

АҚШлик тадбиркор Илон Маскнинг айтишича, унинг “Starlink” интернет-тармоғига яқин 12 давомида 500 мингга яқин одам уланиши мумкин. Тадбиркор бу ҳақда “Mobile World Congress” 2021 конгрессида қилган чиқишида маълум қилди. Айни пайтда “Starlink” сунъий йўлдошлари сони 1500 тага етгани айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img