Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё олимлари Европа Иттифоқини Исроил университетларини молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилмоқда

Дунё олимлари Европа Иттифоқини Исроил университетларини молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилмоқда

Дунёнинг 21 давлати вакиллари бўлган 160 нафар олим Еврокомиссияга Исроилга нисбатан босим ўтказиш ва унинг университетларини ЕИ дастури доирасида молиялаштиришни тўхтатишга чақирмоқда. Шунинг билан бирга, комиссияга йўлланган бу ҳақдаги мурожаатда олимлар ЕИнинг бюджети қарийб 112 млрд долларга тенг бўлган “Horizon Europe” дастури борасидаги мавқеини қўллаб-қувватлаган. Аввалроқ, Еврокомиссия жамғарма маблағларидан босиб олинган Фаластин ерларида фаолият кўрсатаётган Исроил ташкилотларига маблағ ажратиш тўхтатилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.

Олимлар жамоаси бу борада ЕИни янада қатъиятлироқ бўлишга ундаб, яҳудийлар давлатига тегишли барча илмий муассасаларни дастурдан чиқаришни, чунки улар истилочи Исроил режимига хизмат қилаётгани ва қўллаб-қувватлаётгани, фаластин ерлари босиб олиниши ва халқи қирғин қилинишида уларнинг ҳам айби борлигини таъкидлаганлар. Уларга кўра, фаластинликларга нисбатан Исроил агрессиясида иштирок этган илмий муассасалар ҳақида батафсил кўплаб ҳужжатлар мавжуд.

Мурожаатни имзолаганлар орасида Калифорния университети, Эдинбург университети, Массачусети технологиялар институти, Оксфорд университети, Париж университети ва Вестминстер университети олимлари бор.

Қайд этиш керак, май ойида Исроил ва ХАМАС ўртасидаги тўқнашувларда камидй 257 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани ортидан “Amazon”, “Google” ва “Apple” каби гигант компанияларнинг жамоаси раҳбариятига мурожаат қилиб, Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилда яшовчи фаластинликларни қўллаб-қувватлашга, Исроилнинг агрессив ҳаракатларини қоралашга чақирган эди.

Бундан ташқари, май ойи воқеалари пайтида дунёнинг кўплаб мамлакатларида Исроилга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Намойишларда яҳудийлар давлатига қарши ҳарбий эмбарго жорий этиш, Тел-Авивга нисбатан санкциялар жорий этишга даъват қилинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img