Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё океанида ҳимоя воситалари чиқиндилари пайдо бўлмоқда

Дунё океанида ҳимоя воситалари чиқиндилари пайдо бўлмоқда

Япониялик экспертлар, жумладан, экологлар коронавирус пандемияси даврида ялпи тарзда фойдаланилаётган тиббий ниқоблар атроф-муҳитга жиддий зарар етказишидан хавотир билдирмоқдалар.

“Kyodo” ахборот агентлигининг маълум қилишича ҳозирда Япония соҳиллари яқинида тиббий ниқоблар уюмлари пайдо бўлган. Франциялик экологлар эса тиббий ниқоблар сони яқин-орада медузалар сонидан ортиб кетишини таъкидламоқдалар. Тиббий ниқоблардан ҳосил бўлган чиқиндилар Туркия ва Европанинг қатор шаҳарларида сезиларли тарзда кўпайган.

Хуллас, олимлар инсоният яқинда дунё океанида тўпланиб қолган латекс қўлқоплар, тиббий ниқоблар ва коронавирус инфекциясидан сақловчи бошқа ҳимоя воситаларидан иборат катта миқдордаги чиқиндилар муаммоси билан тўқнаш келишини таъкидламоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img