АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари кескин кўпайиб кетганига ўз муносабатини билдирди.
Президент ўз чиқишида, бу ҳолат нафақат АҚШда, балки дунё бўйича кузатилаётганини қайд этиб: “Фақат Қўшма Штатларда эмас, бутун жаҳонда бу ҳолат рўй бермоқда. Мамлакатлар дўзахда яшамоқда”, – деди.
Одатдагидек, Трамп коронавирус пандемиясида яна Хитойни айблади. Президентга кўра, бу борада Оқ уй Пекинни айбдор деб билади ва хитойликлар вирус тарқалишининг олдини олиш имкони бўлган ҳолда, бу ишни қилмаганини таъкидлаб келади.