Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонДори-дармон рекламасига жиддий талаблар қўйилмоқда

Дори-дармон рекламасига жиддий талаблар қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги янги қонуни депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Унга кўра, мобиль алоқа тармоғи орқали реклама тарқатилишига фақат истеъмолчининг розилиги билан йўл қўйилиши, дори воситасини таниқли шахс, тиббиёт ходими ёки ташқи кўриниши шифокорнинг ташқи қиёфасига ўхшаш шахс иштирокида реклама қилиш, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламаси таъқиқланмоқда. Шунингдек, таркибида шакар, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишни ҳам таъқиқлаш кўзда тутиляпти.

Депутатлар қонун лойиҳаси муҳокамаси жараёнида Интернет ва ташқи реклама фаолиятини тартибга солинишга алоҳида эътибор қаратдилар. Қайд этилишича, бугунги кунда анъанавий, телевидение ва радио каналлар орқали узатилаётган рекламалардан фарқли равишда, Интернет реклама, ташқи рақамли реклама ва бир қанча бошқа реклама турлари пайдо бўлди. Улар ичида энг тез тарқалаётган ҳамда тартибга солиш жиҳатидан энг мураккаби — Интернет рекламаси ҳисобланади.

Депутатлар томонидан Интернет рекламани тартибга солиш учун қонунчиликка Интернет реклама тушунчасини киритиш, миллий қонунчиликнинг татбиқ этиладиган ҳудудини аниқлаш, Ўзбекистонда Интернет рекламани жойлаштиришни тартибга солиш механизмини аниқлаб олиш таклифлари киритилди.

Шунингдек, депутатлар “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан пайдо бўлиши кутилаётган қонуности ҳужжатларда, хусусан рекламанинг жойи, ҳажми, ташқи реклама конструкцияларига бўлган талаблар белгиланадиган низом ва йўриқномалар албатта соҳа мутахассислари, экспертлик хулосалари асосида ишлаб чиқилиши шартлиги тўғрисидаги таклифни илгари сурдилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img