Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДоналд Трампнинг опаси уни тутруқсиз деб атади

Доналд Трампнинг опаси уни тутруқсиз деб атади

АҚШ президентининг 83 ёшли опаси, истеъфодаги судя Мэриэнн Трамп Берри айни пайтда давлат бошқараётган укаси Доналд Трампни қаҳри қаттиқ, ишониб бўлайдиган одам деб атади.

Бундан ташқари, АҚШ Олий судининг собиқ судяси укасини тутруқсиз одам, дея таърифлаган. Бу гаплар Мэриэнн Трамп Берри ва унинг жияни Мэри Трамп ўртасида бўлиб ўтган телефон сўзлашувида айтилган ва суҳбат яширин тарзда ёзиб олинган. Ушбу суҳбат асосида “Associated Press” агентлиги мақола эълон қилди.

Мэриэнн Трамп Беррининг айтишича, АҚШ президенти турли хизматлар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар билан ҳам жиддий танишиб чиқмайди ва уларга юзаки қарайди. Бу эса унинг омма олдида қилган чиқишларида қовун туширишларига сабаб бўлмоқда.

Берри укасининг “Twitter”даги аккаунтини лаънати деб атаб, нуқул ёлғон хабарлар жойлаштирилади, деган.

Қайд этиш керак, Мэри Трамп жорий йилнинг июл ойида “Жуда кўп ва ҳар доим кам: менинг оилам қандай қилиб дунёдаги энг хавфли одамни яратди” номли китобини омма эътиборига ҳавола этган эди. Унинг муаллиф президент тоғасини ёлғончи ва золим подшоҳ сифатида таърифлаган.

Президент Доналд Трамп ушбу китоб сотувга чиқарилишига жиддий қаршилик қилсада, бунинг уддасидан чиқа олмаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img