Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДоналд Трампнинг Covid-19 касалидан даволаш учун 100 минг доллар сарфланди

Доналд Трампнинг Covid-19 касалидан даволаш учун 100 минг доллар сарфланди

АҚШнинг “The New York Times” газетаси коронавирус инфекцияси билан зарарланган Қўшма Штатлар етакчиси Доналд Трампнинг соғайиб кетиши учун қанча маблағ сарфлангани ҳақида маълумот берди.

Ҳисоб-китобга янги турдаги коронавирус инфекцияси таҳлилидан тортиб, давлат раҳбарини Оқ уйдан вертолётда ҳарбий госпиталга олиб бориш ва олиб келиш харажатлари ҳам қўшилган. Газетанинг таъкидлашича, буларнинг барчаси учун 100 минг доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

Бунда стандарт тиббий суғуртага кирмайдиган муолажа ва дори-дармонлар харажати ҳисобга олинмаган. Агар улар ҳам инобатга олинса, президентнинг даволаниши учун сарфланган маблағлар анча юқори бўлиши таъкидланган. Таҳририят ушбу мисол орқали Америка тиббиётининг ўзига хос ва заиф жиҳатларини таъкидлаб ўтган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img