Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДоналд Трамп президентликдан кетганидан сўнг нима қилмоқчи?

Доналд Трамп президентликдан кетганидан сўнг нима қилмоқчи?

Иккинчи марта сайланмагани етмагандек, ваколат муддати тугамасидан вазифасидан четлатилиш хавфида турган Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг 20 январдан кейин нима иш билан шуғулланиши борасида дастлабки маълумотлар пайдо бўлди.

Аввало у АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг 20 январ куни бўлиб ўтадиган инаугурация маросимида иштирок этмайди. Вашингтонда мамлакат сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлаётган пайтда у Флорида штатидаги ўзининг оромижон Мар-а-Лаго резиденциясида ҳаёт лаззатларидан завқланаётган бўлади.

“Bloomberg”нинг ўз манбасига таяниб хабар беришича, Трамп Оқ уйда ўзи билан юирга ишлаган ходимларидан бир қисмини ҳам олиб кетади ва уларни хизматидан фойдаланиш учун олиб қолади.

Миллиардер Доналд Трамп сиёсат саҳнасига қайтиши ёки қайтмаслиги ҳақида аниқ фикр билдирмаган. Таҳлиличиларга кўра, 6 январдаги Капитолий воқеаларидан сўнг унда бундай имконият бўлиши эҳтимоли жуда кам. Чунки, АҚШ аҳолисининг ярмидан ортиғи уни импичментини қўллаб-қувватлаш билан бирга, жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдирмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img