Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДоналд Трамп ўзга сайёраликлар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмоқчи!

Доналд Трамп ўзга сайёраликлар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмоқчи!

Оталар куни арафасида АҚШ президенти Доналд Трамп ўғли – кичик Доналд Трампга берган интервюсида 1947 йилдаги «Розуэллс ҳодисаси»га доир махфий маълумотларни ошкор этиш эҳтимоли йўқ эмаслигини маълум қилди. Ўшанда ранчо эгаси ерда сочилиб ётган номаълум учар жисмга тегишли бўлакларни топиб олган.

«Мен бу ҳақда билганларимни сизларга айта олмайман, бироқ у жуда қизиқ», – деган Қўшма Штатлар етакчиси бу борадаги маълумотларни ошкор этиш мумкинми, деган саволга жавобан.

2019 йилда Доналд Трамп НУЖлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотларга эга эканини ошкора тарзда маълум қилган эди. НУЖга қарашли қисмлар АҚШдаги ҳарбий базалардан бирида сақланаётгани хусусидаги саволга жавоб беришдан президент усталик билан чап берган.

Кутамиз, президент сўзида туриб, дунё аҳли учун қизиқарли бўлган маълумотларни ошкор этиб қолса, ажаб эмас…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img