Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДоналд Трамп: «Хитой коронавирус тарқатгани учун товон тўлайди»

Доналд Трамп: «Хитой коронавирус тарқатгани учун товон тўлайди»

АҚШ президенти дунёда коронавирус пандемияси юзага келишида Хитой айбдор эканини яна бир бор таъкидлади. Хусусан, америкаликлар етакчиси миллатга Оқ уйдан туриб йўллаган видеомурожаатида: «Юз берган ҳодисаларда сизнинг айбингиз йўқ, бу Хитойнинг айби. Хитой бизнинг мамлакат ва дунёнинг бошига ташвиш келтиргани учун жуда катта товон тўлайди», — деди.

Қайд этиш керак, Трамп ва унинг рафиқаси ҳам коронавирусни юқтириб олганди. Президент ҳарбий госпиталда уч кун даволаниб, соғайиб чиқди.

АҚШ коронавирус билан касалланиш бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 7 октябр ҳолатига кўра, мамлакатда COVID-19 билан зарарланганлар сони 7 767 030 нафарни ташкил этган бўлса, улардан 216 586 нафари вафот этган.

Хитой ҳукумати АҚШнинг юқоридаги каби айбловларини кескин рад этиб келмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img