Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Доналд Трамп бутун дунёга зарар етказди"

“Доналд Трамп бутун дунёга зарар етказди”

Оқ уйнинг собиқ хўжайини Барак Обама Испаниянинг “El Pais” газетасига берган интервюсида АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп нафақат Қўшма Штатларга, балки бутун дунёга зарар етказгани ҳақида фикр билдирди.

«Ҳеч шубҳа йўқки, Трамп АҚШга ва бутун дунёга жиддий зарар келтирди. Агар фан инкор этилса, маълумотлар тан олинмаса, пандемия кучайиб бораверади. Ирқчилик кечирилса, бундай қарашларга муайян тоқатлилик намойиш этилса, бу ҳолатлар бундай иғвогарликлар қилаётганларга мотивация беради. Агар диктаторлар билан ўзини кўз-кўз қилиш учун учрашилса, бу демократия қадриятларининг кучсизланишига олиб келади», — деди Обама.

Қўшма Штатларнинг собиқ президенти ўз фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтиб: «АҚШнинг дунёда тутган мавқеини кўтариш ва иқтисодиётни тиклаш учун саккиз йил давомида биз ғайрат билан ишладик. Менинг иккинчи муддатим тугаганида, мамлакат кучли ҳолатда эди» — деди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img