Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДоналд Трамп байрам қилмоқда

Доналд Трамп байрам қилмоқда

АҚШ Сенати собиқ президент Доналд Трампни 6 январ куни Капитолияга босқин уюштирилишида айбсиз деб топди ва у импичимент масаласида оқланди. Ушбу воқеадан сўнг Қўшма Штатларнинг 45-президенти жамоатчиликка мурожаат билан чиқди.

«Американи янада буюк қилиш йўлидаги бизнинг тарихий, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган ажойиб ҳаракатимиз энди-энди бошланяпти. Яқин ойлар ичида мен сизлар билан кўплаб мавзулар хусусида ўртоқлашаман ва Америка халқини буюк қилиш йўлидаги саёҳатимиз бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман», – деди Трамп Сенатдаги овоз бериш натижасидан хабардор бўлгач.

Собиқ президент ўз чиқишида адвокатларига, сенаторларга ва унга айблов эълон қилинишига қарши чиққан Конгреснинг вакиллар палатаси аъзоларига миннатдорлик билдирган. Шунингдек, Трамп демократларни қонун устуворлигини бузишда ва адолатли суддан сиёсий қасос олиш йўлида фойдаланишга ҳаракат қилишда айблади. Оқ уйнинг собиқ хўжайини Сенатдаги импичмент жараёнини «шарпа ови» деб атаган. Чиқиши якунида Трамп тарафдорларига ҳам миннатдорлик билдириб, ўзи учун 75 млн нафар сайловчи овоз берганини таъкидлаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img