Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Дўстлик" кони борасида келишувга эришилди

“Дўстлик” кони борасида келишувга эришилди

Туркманистон ва Озарбайжон Каспий денгизидаги баҳсларга сабаб бўлаётган “Дўстлик” нефт конидаги биргаликда фойдаланишга келишиб олди. Бу билан Ашхобод ва Боку СССР парчаланганидан буён тортишувлар марказида бўлган икки давлат чегарасида жойлашган углеводород кони бўйича якуний келишувга эришди. Айни конни туркманлар “Сардор” деб аташса, озорбайжонликлар “Кяпаз” дейишади.

“Дўстлик” конининг заҳираси бўйича аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Экспертлар бу миқдорни 50–150 млн тонна нефт ва 30 млрд куб. м газ деб баҳоламоқдалар. Ушбу табиий бойликлар икки давлат ўртасида 70% (Туркманистон) ва 30% (Озорбайжон) нисбатида тақсимланади. Мазкур лойиҳада иштирок этиш таклифи Туркия ва Россия компаниялари томонидан ҳам билдирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img