Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДепутатлар Россия билан алоқани буткул узишни талаб қилмоқда

Депутатлар Россия билан алоқани буткул узишни талаб қилмоқда

Украиналик депутатлар мамлакат президенти Владимир Зеленскийдан Россия билан алоқаларни бутунлай узиши талаб қилишмоқда. Жумладан, Олий Рададаги халқ вакилларининг бир қисми Москва туғдираётган домий таҳдидлар сабабли Россия билан алоқаларни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақдаги баёнот матни депутат  Богдан Яременко томонидан эълон қилинди. Ҳужжатда айтилишича, “россиялик сиёсатчиларнинг Украина масаласини узил-кесил ҳал этиш ҳақидаги очиқ-ойдин чиқишлари” украин депутатларида ғазаб уйғотган.

Ҳукмрон «Слуга народа» партиясининг бир қанча депутатлари эса Украинага АҚШ ва Буюк Британия қўшинларини жойлаштиришни, шу йўл билан мамлакат ҳаво ҳужуми ва ракета ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлашни таклиф этган. Бундан ташқари, депутатлар Россиядан импорт қилинаётган маҳсулотларнинг муқобилини топиш хусусида таклиф билдирдилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img