Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонДепутат аралашуви билан

Депутат аралашуви билан

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошпўлат Матибаев тиниб тинчимас, бефарқ инсон эмас. Муаммоларни жойида ечишга интиладиган халқ вакилларидан бири. Авиасозлар бозорида текшириш олиб борганида депутат ҳавонинг иссиқ ҳароратига қарамасдан тез сифати бузиладиган маҳсулотларнинг совутгичда сақламаган ҳолда сотилаётганини аниқлади.

Бу инсон саломатлиги учун жуда хавфли. Куннинг иссиғида бундай маҳсулотлар тезда яроқсиз ҳолга келиб қолади. Айниган маҳсулотни истеъмол қилган киши инсон саломатлиги учун хавфли касаллик – ботулизмга чалиниши мумкин. Бу борада Тошкент шаҳар СЭСОА рахбари Малика Қудратхужаева билан ҳамкорликда текшириш ишлари олиб борилди. Муаммо ўз жойида бартараф этилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img