Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДания Шимолий денгизда "энергетика ороли" қуради

Дания Шимолий денгизда “энергетика ороли” қуради

Дания ҳукумати Шимолий денгизда шамол генераторларидан иборат сунъий “энергетика ороли” қурилиши режасини тасдиқлади. Шу йўл билан мамлакат аҳолисининг электрга бўлган эҳтиёжини қоплаш режалаштирилган.

Майдони 120 минг кв. м. (тахминан 18 та футбол майдонига тенг) бўлган ҳудудга уч миллионта хўжаликни электр билан таъминлаш имконини берувчи 200 та шамол генератори жойлаштирилади. Қурилиш ишларини 2026 йилда бошлаш режалаштирилган. Ярми давлатга, ярми хусусий секторга тегишли бўлган “энергия ороли” ёнида кейинчалик унинг иккинчиси қад ростлаши ҳам тахмин қилинмоқда. Бу эса қўшни давлатларга ҳам электр етказиб беришга имконият яратади.

Бундан ташқари, Дания Болтиқ денгизининг Борнхол оролида кичикроқ ўлчамдаги шундай иншоотнинг навбатдагисини қуришни режалаштирган. Бу ерда ишлаб чиқарилган электр қувватини етказиб бериш бўйича ҳозирданоқ Германия, Белгия ва Нидерландия билан шартнома имзоланган.

Данияда қабул қилинган Иқлим бўйича актга кўра, мамлакат яқин 10 йил мобайнида иссиқхона газларининг ҳавога чиқарилишини 1990 йилларга нисбатан 70 фоизга камайтириши, 2050 йилда эса бу борадаги кўрсаткични нолга тушириши лозим.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img