Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCOVID-19 вирусига қарши вакцина қачон яратилади?

COVID-19 вирусига қарши вакцина қачон яратилади?

Бу ҳақда эпидемиолог, Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий кенгаш аъзоси Арно Фонтане ўз фикрини билдириб, COVID-19 коронавирусга қарши самарали вакцина 2021 йилда яратилишини маълум қилди.

Мутахассис BFMTV телеканалига берган интервюсида, вакцина – кўп йиллик меҳнатлар натижаси эканини таъкидлар экан, айни пайтда уни яратиш устида жадаллик билан иш олиб борилаётгани ҳақида гапирган. Унинг айтишича, шунга қарамай, яқин орада вакцина пайдо бўлиши эҳтимоли жуда кам ва коронавирусга қарши буткул самарали бўлган вакцина 2021 йилда яратилади. Арнога кўра, унгача бирон бир вакцина тақдим этилсада, самараси у қадар юқори бўлмайди.

Эпидемиолог бундан ташқари, пандемия ҳали-бери ниҳоясига етмаслигини, бунга ҳали кўп вақт борлигини маълум қилган. Мутахассис жамият бу вирусга мослашиб яшашни ўрганиши ва унга ўта жиддий қараши кераклигини ҳам таъкидлаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img