Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCOVID-19 рекорд натижаларни қайд этмоқда

COVID-19 рекорд натижаларни қайд этмоқда

Мана, учинчи кундирки, дунё миқёсида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича рекорд натижалар қайд этиляпти. Жумладан, охирги 24 соат ичида COVID-19 юқтириб олганлар сони 383 минг нафарга етган ва бу олдинги кўрсаткичдан 33 минг нафарга кўпдир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, дунёда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 37 миллион нафарга етган. Айрим мамлакатларда, хусусан, Францияда касаллар сони кескин ошиб бормоқда. Хусусан, кеча 27 минг одамда COVID-19 аниқланган.

Европа мамлакатлари ҳукуматлари касаллик янада кескин кўпайиб кетишининг олдини олиш мақсадида кескин чоралар кўрмоқда ва бу аҳолининг норозилигига сабаб бўляпти. Жумладан, Полша, Германия, Буюк Британия, Италияда одамлар ниқоб тақиш мажурийлиги, бунга амал қилмаганлар катта миқдорда жаримага тортилаётгани, қаҳвахона, ресторанлар ёпилаётганига норозилик билдириб кўчаларга чиқмоқдалар.

Фото: AA (Туркия)

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img