Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонCOVID-19 Исроилга янада даҳшат билан қайтди

COVID-19 Исроилга янада даҳшат билан қайтди

Исроил Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари Нафтали Беннет Covid-19 коронавирус эпидемиясининг янги тўлқини мамлакатга ҳужум бошлаганини маълум қилди.

«Эпидемия қайтди ва кўлами кенгайди. Биз биринчи эпидемия тўлқинини бартараф этгандик. Катта вабо қайтди. Ёшларнинг организми одатда бу вирусни енгишга қодир. Муаммо шундаки, у қачон катта ёшли одамларга ўтади. Шу боисдан илтимос қилмоқчиманки, бувингиз ёки бувангизни кўргани борганда улар билан берк жойлардан ташқарида — боғда, ҳовлида, очиқ ҳавода мулоқотда бўлинг. Бунда зарарланиш имкони камроқ бўлади», — деди исроиллик сиёсатчи бу ҳақда.

2 июл ҳолатига кўра, Исроилда коронавирус билан зарарланишга доир 26400 ҳолат қайд этилган бўлса, ушбу вирус 324 беморни ҳаётдан олиб кетган.

Мутахассислар Исроилга янги турдаги коронавируснинг кенг кўламда қайтиши сабабини, карантиндан жуда тез ва эрта чиқиш билан изоҳламоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img