Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCOVID-19: Ҳиндистонда вазият мураккаблигича қолмоқда

COVID-19: Ҳиндистонда вазият мураккаблигича қолмоқда

Ҳиндистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олмоқда.  Касаллик шиддат билан тарқалишда давом этмоқда. Хусусан, 21 апрел куни 24 соат мобайнида 314 минг кишида касаллик аниқланган. Шу куни қарийб 2,1 минг киши вафот этган. Карнатака штати бош вазири эса бу борада штатдаги вазият тизгиндан чиқиб кетганини эътироф этди.

Коронавирус тарқалиши Ғарбий Бенгалияда ҳам жуда хавотирли тус олган. Хусусан, охирги ойда COVID-19 билан зарарланиш кунлик ҳолати 1300 фоизга кўпайган. Касалликни аниқлаш бўйича штатда бир кунда 50 мингта тест ўтказилмоқда, бироқ бу бошқа штатлардаги ушбу жараённинг ярмини ташкил этади. Ачинарлиси, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ўта ташвишли тус олган пайтда ҳам турли штатларда намойишлар ўтказиш, миллий байрамларни оммавий нишонлаш давом этмоқда.

Ҳукумат айни кунларда кислородни саноат мақсадлари учун етказиб беришни тақиқлаб қўйди. Бунга сабаб мамлакат касалхоналарида ўткир кислород танқислиги юзага келганидир. Мамлакат жанубидаги 150 та шифохона таъминот тизимида юзага келган носозлик туфайли 30 дақиқа давомида кислорддан узилиб қолган ва оқибатда 24 нафар бемор вафот этган.

Фото: HINDUSTAN TIMES

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img