Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCOVID-19 га қарши курашда қайси давлатлар муваффақиятга эришди?

COVID-19 га қарши курашда қайси давлатлар муваффақиятга эришди?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Тедрос Адан Гебрейсус янги турдаги короновирус пандемияси билан курашда муваффақиятга эришган давлатларни санаб ўтди. Ташкилот раҳбари бу борада Мўғилистон, Маврикия, Уругвай ва бошқа бир қатор давлатларни санаб ўтиб, уларнинг COVID-19 га қарши амалга оширган чора-тадбирларига юқори баҳо берди.

ЖССТ директори коронавирус пандемияси охиргиси эмаслигини, инсоният янги пандемияларга тайёр туриши лозимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, барча давлатлардаги сармоядорларга биринчи тиббиё ёрдам тизимини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, айни вақтга келиб сайёрамизда 27 млн дан ортиқ киши Covid-19 инфекцияси билан зарарланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img