Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонCOVID-19 га қарши 660 минг доза «Made in India» вакцинаси Ўзбекистонга етиб...

COVID-19 га қарши 660 минг доза «Made in India» вакцинаси Ўзбекистонга етиб келди

2021 йил 17 март куни COVID-19 га қарши 660 минг доза «Made in India» вакцинаси Ўзбекистонга етиб келди. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси Маниш Прабҳат жаноби олийлари ушбу тадбирда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан бирга қатнашди. Ҳиндистон ва Ўзбекистон COVID-19 пандемияси бошлангани билан фармацевтика воситаларини етказиб беришда мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатдилар.

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонга «Made in India» вакциналари етказиб берилиши билан давом этмоқда. «Vaccine Maitri» (Дўстлик Вакцинаси) ташаббуси доирасида Ҳиндистон COVID-19 га қарши 58 миллион дозани 70 дан ортиқ мамлакатларга етказиб берди, улардан 8 миллион доза совға қилинди, 16,5 миллион доза COVAX ташаббуси доирасида етказиб берилди, 34 миллион доза тижорат асосида етказиб берилди.

Ҳиндистон ҳукумати COVID-19 пандемияси муаммоларини ҳал қилишда Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга содиқдир, деб хабар беради, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Абдувоҳид Ачилов

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img