Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCOVID-19: Европада навбатдаги хуруж бошланди

COVID-19: Европада навбатдаги хуруж бошланди

Европанинг бир қанча мамлакатларида карантин чоралари кучайтирилди. Жумладан, Италияда барча маданий тадбирлар бекор қилинди, фитнес-клублар ёпилди, Хорватияда эса карантин қоидаларини бузганлар катта миқдордаги жаримага тортилмоқда.

Испания ҳукумати қиролликнинг барча ҳудудида комендантлик соати эълон қилди. “Соат 23 дан 6 гача фуқароларнинг эркин юришлари тақиқланади, – деди бу ҳақда Испания Бош вазири Педро Санчес. – Бу вақтда кўчага фақат рухсат этилган зарур ҳолатларга кўра кўчага чиқиш мумкин”.

Италияда эса соат 18 дан кейин ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ёпилмоқда. Базм ва одам кўп тўпланадиган тадбирларни ўтказиш тақиқланган. Бош вазир Жузеппе Конте мамлакатда коронавирус пандемияси авж олиши ортидан жорий этилган чеклов чоралари ҳақида гапира туриб, кинотеатрлар, театрлар, мюзик-холлар ёпилганини, бир неча ойлардан буён маданият соҳаси азият чекаётган бир пайтда бундай қарорни қабул қилиш оғир бўлганини, шунингдек, барча ярмаркалар, ҳатто халқаро тадбирлар тўхтатилганини маълум қилди.

Болгарияда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият ташвишли тус олмоқда. Фақатгина охирги 24 соат ичида мингга яқин кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Касал бўланлар орасида Бош вазир Бойко Борисов ҳам бор.

Коронавирус пандемиясининг ҳали-бери охири кўринмаётган бир пайтда мамлакатлар ҳукуматлари фармацевтика компанияларини COVID-19 га қарши самарали вакцина яратиш ишларини тезроқ якунига етказишни сўрамоқда. Айни шу чақирувлар ортидан АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши дунёдаги энг самарали вакцина Америкада 2021 йилнинг бошларида пайдо бўлишини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img