Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонCOVID-19 билан зарарланганлар сони яна кўпайди

COVID-19 билан зарарланганлар сони яна кўпайди

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 23 078 (+206) нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Қайд этилишича янги касалланиш ҳолатларининг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 276 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сирдарё вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, ҳамда Бухоро вилоятда ҳам 6 нафар, жами 495 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 13 432 (+495) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 512 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img