Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCOVID-19 билан зарарланганлар сони 65 миллиондан ошди

COVID-19 билан зарарланганлар сони 65 миллиондан ошди

АҚШнинг Жонс Хопкинс университетининг маълум қилишича, дунёда COVID-19 инфекцияси билан зарарланганлар сони қарийб 65 миллиондан ошди. Касалликка чалинганлардан 1 502 728 нафари вафот этган бўлса, 41 699 652 бемор соғайган.

Қайд этиш керак, 2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилиб, мамлакатда янги турдаги номаълум пневмония тарқалиши бошланганини маълум қилган эди.

Жорий йилнинг 30 январ куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги турдаги коронавирусни соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img