Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCOVID-19: айрим давлатларда иккинчи тўлқин авж олмоқда

COVID-19: айрим давлатларда иккинчи тўлқин авж олмоқда

АҚШнинг Жон Хопкинс университетининг маълум қилишича, дунёда коронавирус инфекцияси билан зарарланганларнинг сони 35 миллиондан ошиб кетди.

Хабарда айтилишича, касалланиш ҳолатларининг бешдан бир қисми Қўшма Штатлар ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, кейинги пайтда Ҳиндистонда COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпайган.

Европанинг бир қатор давлатларида коронавирусга чалининиш ҳолатлари рекорд кўрсаткичларга етмоқда. Бундай ҳолатларни Франция, Испания, Италия, Буюк Британияда кузатиш мумкин. Хусусан, Францияда охирги 24 соат ичида 17 мингдан ортиқ одамда коронавирус инфекцияси аниқланди. Британияда COVID-19 га чалиниб вафот этганлар сони 42 минг нафардан ошиб кетди.

Юқоридагиларга кўра, кўплаб мамлакатларда карантин чоралари аҳолининг норозилигига қарамасдан қайтадан жорий этилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img