Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонCosa Nostra тармоғи фош этилди

Cosa Nostra тармоғи фош этилди

Италияда Cosa Nostra назоратида бўлган йирик букмекерлик тармоғи фаолиятига нуқта қўйилди. Ушбу иш доирасида жиноий гуруҳнинг 95 млн доллар миқдоридаги маблағига банд солинди, 23 киши гумондор сифатида қўлга олинди.

Қамоққа олинганларга нисбатан ноқонуний қиморй ўйини ташкил этиш ва унда иштирок этиш, фирибгарлик, солиқдан бўйин товлаш ва пул ювиш айблари илгари сурилмоқда. Жиноий синдикатнинг ноқонуний даромади 74 млн долларга тенг экани маълум қилинди. Бу пулларнинг катта қисми Италия ва Германия ҳудудларидаги ер, бинолар сотуви ва компаниялар фаолиятидан олинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img