Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЧиқиндихоналардаги миллиард долларлар

Чиқиндихоналардаги миллиард долларлар

Ўтган йили дунёда 53,6 миллион тонна маиший техника чиқиндилари юзага келган. Бу ҳақда БМТнинг Халқаро электр алоқаси ва бошқа ташкилотларнинг тадқиқоти асосида тайёрланга янги ҳисоботида маълум қилинган.

Чиқиндихоналарга компютерлар, ноутбуклар, ўйинлар қурилмалари, мобил телефонлар, музлатгичлар ва бошқа электр жиҳозлари чиқариб ташланган. 2019 йилда охирги беш йилдагидан 21 фоиздан ортиқроқ электр ускуналари чиқариб ташланган.

“International Solid Waste Association” ноҳукумат ташкилти раҳбари Антонис Мавропулос 2030 йилга бориб дунёда чиқариб ташланаётган электр техникалари ҳажми 74 миллион тоннага етишини маълум қилди.

БМТ маълумотига кўра, ҳозирда сайёрамизда энг кўп маиший техника чиқиндилари Хитойда юзага келмоқда. Мамлакатда ҳар йили 10 млн тоннага яқин электр жиҳозлари чиқиндихоналарга ташланади. Иккинчи ўринда бораётган АҚШда 7, учинчи ўринда бораётган Ҳиндистонда эса ҳар йили 3 млн тонна маиший техника жиҳозлари ташлаб юборилади.

Бу борада атроф-муҳитга зарар келтираётган мамлакатлар сифатида Осиё давлатлари тилга олинган. Қитъада йилига қарийб 25 миллион тонна электроника буюмлари чиқинидихоналарга ташлаб юборилади. Бу кўрсакткич Жанубий ва Шимолий Америкада 13 миллион тоннани, Европада 12 миллион тоннани, Африка ва Океания мамлакатларида 3,5 миллион тоннани ташкил этади.

Қайд этилишича, ташлаб юборилган электр техникаларининг атиги 17,4 фоизи қайта ишланади. Чиқиндихоналарда қолаётган маиший техникалар таркибида олтин, платина, кумуш ва мис каби қимматбаҳо металлар бўлиб, уларнинг қиймати 57 миллиард долларни ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img