Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЧикагода Колумбнинг ҳайкаллари олиб ташланди

Чикагода Колумбнинг ҳайкаллари олиб ташланди

АҚШнинг Чикаго шаҳар ҳукумати бир неча ҳафтадан буён давом этаётган норозилик намойишлари ортидан Христофор Колумбнинг иккита ҳайкалини олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Associated Press” ахборот агентлиги хабар берди.

Жумладан, европалик сайёҳнинг Чикаго марказидаги Грант-паркда ҳамда шаҳарнинг “Кичик Италия” туманидаги Арриго паркида ўрнатилган ҳайкаллари олиб ташланди.

Шаҳар ҳукуматининг бу ҳақда берган баёнотида ҳайкаллар вақтинча олиб ташлангани маълум қилинди. Ҳайкаллар олиб ташланиши намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларнинг янада кучайиб кетишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилгани ҳам баёнотда таъкидланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img