Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЧет эл фуқаролари учун сайёҳлик визасини бериш бошланади

Чет эл фуқаролари учун сайёҳлик визасини бериш бошланади

Ҳиндистонда COVID-19 ҳолатининг яхшиланиши билан Ҳиндистон Республикаси ҳукумати қуйидаги кўрсатмаларга мувофиқ хорижий фуқароларга сайёҳлик визаларини беришни бошлашга қарор қилди:

I. Туризм мақсадида Ҳиндистонга ташриф буюрмоқчи бўлган барча чет эл фуқароларига 2021 йил 15 октябрдан (фақат гуруҳ туризми учун) чартер рейслари орқали сайёҳлик визаси билан Ҳиндистонга киришга рухсат берилади.

II. Туризм мақсадида Ҳиндистонга ташриф буюрмоқчи бўлган барча алоҳида чет эл фуқароларига 2021 йил 15 ноябрдан сайёҳлик визаси билан Ҳиндистонга киришга рухсат берилади.

III. Юқорида айтиб ўтилган чет эл фуқароларига сув йўллари ёки парвозлар орқали, шу жумладан «Ванде Бҳарат» миссияси ёки «AirBubble» шартномаси бўйича ёки Фуқаро Авиацияси вазирлиги рухсат берган ҳар қандай режали / режасиз тижорат рейслари орқали Ҳиндистонга киришга рухсат берилади. Ҳеч қандай ҳолатда, чет эл фуқароларига сайёҳлик визаси бўйича ер назорат пунктлари (КПП) орқали Ҳиндистонга киришга рухсат берилмайди.

IV. Ҳиндистонга сайёҳлик мақсадида саёҳат қилмоқчи бўлган барча хорижий фуқаролар янги сайёҳлик визасини олишлари шарт, чунки амалдаги сайёҳлик визанинг амал қилиш муддати (агар чет эл фуқароларидан бирортаси бундай визага эга бўлса) тўхтатилади.

V. Карантин ва бошқа барча соғлиқни сақлаш/COVID-19 билан боғлиқ масалалар бўйича Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлигининг мавжуд кўрсатмаларига қатъий риоя қилинади.

Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Ўзбекистонда истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари Ҳиндистоннинг Тошкентдаги Элчихонасида юқоридаги тавсияларга мувофиқ сайёҳлик визага мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Афғонистон фуқаролари учун виза бериш ҳали ҳам илгари чоп этилган турли кўрсатмалар билан тартибга солинади (Элчихонанинг веб-сайтида 2021 йил 27 августдаги Элчихонанинг циркуляри, «Афғон фуқароларига бериладиган жисмоний визаларни бекор қилиш» бўлимида).
Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img