Бош саҳифаЯнгиликларСпортЧемпионлар лигаси ўйинини илк марта аёл ҳакам бошқаради

Чемпионлар лигаси ўйинини илк марта аёл ҳакам бошқаради

Чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларининг бешинчи тури доирасида Италиянинг “Ювентус” клуби Украинанинг “Динамо” жамоасига қарши тўп суради. Эътиборлиси, учрашувни бошқариш франциялик аёл ҳакам Стефани Фраппар бошчилигидаги ҳакамларга ишониб топширилган.

36 ёшли ҳакамга Ҳишам Закроний ва Меҳди Раҳмоний ёрдам берса, заҳира ҳакам сифатида Карим Обид тайинланган. ВАР тизими бўйича кузатувни Бенуа Мийо ва Вилли Дилажо олиб боради.

Шу зайлда, Стефани Фраппар Чемпионлар лигаси ўйинини бошқарган илк аёл ҳакам сифатида футбол тарихига киради. Стефани аввалроқ, Европа лигаси доирасидаги “Лестер” – “Заря” ўйинини бошқариб, мазкур турнирда иштирок этган илк аёл ҳакам сифатида эътироф этилганди.

Қайд этиш керак, Стефани – аёллар футболидаги энг кучли ҳакамлардан бири ҳисобланади. У аёллар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон биринчилиги (2019) ва аёллар ўртасидаги Европа футбол чемпионати ўйинларини (2017) бошқарган. 2019 йилнинг апрел ойида илк марта Стефани футбол бўйича Франция миллий чемпионати эркаклар жамоалари ўртасидаги учрашувга ҳакамлик қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img