Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЧехиядан россиялик барча дипломатлар чиқариб юборилиши мумкин

Чехиядан россиялик барча дипломатлар чиқариб юборилиши мумкин

Бу ҳақда Чехия Бош вазири, ИИВ раҳбари ва Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Ян Гамачек маълум қилди. У “Facebook”даги аккаунтида вазият ҳақида шундай ёзди: “Мен барчасига тайёрман. Ҳатто алоқаларни (чех-рус муносабатлари – interpress.uz) нолдан бошлашга ҳам. Бу уларнинг барчасини уйига жўнатиб юборишимизни англатади”.

Унинг айтишича, дипломатларнинг чиқариб юборилишига Россиядан бир нечта жавоб вариантини кутган. Вазир шунингдек, ЕИ ва НАТОга аъзо мамлакатларга ҳамжиҳатлик рамзи сифатида россиялик дипломатларни мамлакатларидан чиқариб юборишни сўраганини ҳам маълум қилган.

Қайд этиш керак, Чехия ҳукумати Россия Федерацияси элчихонаси ходимларидан 18 нафари 48 соат ичида мамлакатни тарк этиши талабини қўйган. Расмий Прагага кўра, улар рус махфий хизматлари билан ҳамкорлик қилади ва 2014 йилда мамлакат шарқидаги ҳарбий омборхоналарда юз берган портлашга алоқадор.

Москва Чехиянинг бу айбларини рад этди ва чех дипломатларидан 20 нафарини мамлакатдан чиқариб юборди. РФ Ташқи ишлар вазирлигига кўра, чех ҳукуматининг Россияга нисбатан муносабати ортида АҚШ турибди.

Фото: Michaela Rihova/CTK/Global Look Press

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img