Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЧегара бўйича эришилган келишув қирғизларга ёқмади

Чегара бўйича эришилган келишув қирғизларга ёқмади

Қирғизистон интернет сайтларида пайдо бўлган хабарларга кўра, Бишкек Ўзбекистонга 50 эмас, 20 гектар ер бермоқчи. Аввалига, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчбек Ташиев протокол шартларига амал қилиниши лозимлигини маълум қилган бўлса, мамлакатда ўтказилган норозилик намойишларидан сўнг фикрини ўзгартирган.

Қўмита раҳбари Ўзбекистон билан Кампиробод сув омбори ҳудудидаги ер алмашиш бўйича шартномани қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда. Ўзбекистон ихтиёрига 50 гектар ер ўтиши муносабати билан қирғизлар 14 апрелдан буён намойиш ўтказмоқда.

Қамчбек Ташиев бир неча марта Тошкент билан бу борадаги келишув “жуда фойдали ва қулай” бўлганини таъкидлаган.  Қирғизистонликлар эса: “протоколни бекор қилиш ва сув омбори ҳудудидаги ерларни бермаслик керак”, деган фикрда.

         Намойишлар ортидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари халққа мурожаат қилиб: “Менимча, бошқача йўл тутамиз – 20 гектар ер алмашамиз. 50 эмас, 20 гектар. Шу билан мавзуга нуқта қўямиз”, — деган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img