Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЧад етакчисининг дафн маросимида Франция президенти иштирок этди

Чад етакчисининг дафн маросимида Франция президенти иштирок этди

Чадда фожиали равишда ўлдирилган президент Идрис Дебини сўнгги йўлга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Дафн маросимида минглаб одамлар, сиёсатчилар ва хорижий давлатлар вакиллари иштирок этди. Улар орасида Франция президенти Эммануэл Макрон, Марказий Африка Республикаси етакчиси Фостен-Арканж Туадер, Гвинея, Мали, Мавритания ва Нигерия давлатлари раҳбарлари ҳам бор эди.

Дафн маросимида марҳум президентнинг ўғли Муҳаммад сўзга чиқиб, отаси бошлаган ишларни давом эттиришини маълум қилди. Қайд этиш керак, кичик Деби ҳарбий кенгаш томонидан ўтиш даврида мамлакатни бошқариб туриш учун сайланди. Франция раҳбари хайрлашув нутқида Чад етакчисини «қўлида милтиқ билан жон берган аскар», деб атади. У мамлакат хали билан бирдам эканини маълум қилиб, «Биз Чаднинг хавфсизлигига ва унинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид солишга ҳеч кимга йўл қўймаймиз », — деди.

Маросимдан сўнг пойтахтдаги Катта масжидда марҳумнинг жанозаси ўқилди. Шундан сўнг Идрис Дебининг жасади дафн этиш учун учоқда у туғилиб ўсган Бердоба шаҳрига олиб кетилди. Марҳум президент шаҳарча яқинидаги Амжарасс қишлоғида дафн этилади.

Эслатиб ўтамиз, Чад президенти 20 апрел куни мамлакатдаги бўлгинчи ҳарбий-сиёсий гуруҳ жангариларига қарши курашаётган аскарларга далда бериш учун кураш жанг ҳудудига келган ва отишма вақтида оғир ярадор бўлиб, пойтахт касалхонасида жон берган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img