Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Cайловчилар овозини сотишга тайёр"

“Cайловчилар овозини сотишга тайёр”

Маълумотлар бўйича болгариялик таҳлилчи Никола Тулечки мамлакатида сайлов қандай ўтказилишини беш қўлдай билади. Тулуза 2 университети битирувчиси, 37 ёшли тадқиқотчи сайловчиларнинг овозлари сотилиши Болгария учун катта кулфат, деб таъкидлайди. 4 апрел куни парламентга бўладиган сайловлар арафасида у тадқиқотда иштирок этган Коррупцияга қарши курашиш фондининг ҳисоботи эълон қилинди.

Ҳисобот мазмуни ҳақида фикр билдирган Тулечки Европанинг энг қашшоқ давлатида сайловчилар ўз овозини сотишга шай бўлиб турганини, қайси партия нима ваъда қилаётганини кутаётганлигини маълум қилган. Унинг айтишича, 2014 йилда бўлиб ўтган сиёсий жараёнда сайловчилар ўз овозларини 30 дан 50 левгача [15 дан 25 еврогача] сотганлар. Таҳлилчининг айтишича, бу галги сайловларда эса овоз нархи юқорироқ бўлади.

Журналистга кўра, сайлов билан боғлиқ ўйинлар бу билан тугамайди. Асосий партиялар томонидан сотиб олинган овозлар туфайли шаклланган натижалар манфаатдор кучлар томонидан бекор этилиши ҳам мумкин. Шубҳали сайлов участкаларини аниқлаш унчалик қийин бўлмасада, ҳукумат бу борада бирон чора кўрмаётгани таҳлилчини ажаблантирган, деб ёзади Европанинг етакчи нашрларидан бири бўлган “Le Monde”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img