Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБуюк даштнинг буюк шоири

Буюк даштнинг буюк шоири

Бу йил тарихий воқеаларга бой. Буюк даштнинг буюк арбоби, Шарқ юлдузи, буюк олим Ал-Фаробийнинг 1150 йиллиги, шоир, буюк мутафаккир Абай Қўнанбаевнинг 175 йиллиги, мустақил Қозоғистонни 30 йил бошқарган мамлакатнинг биринчи президенти, Элбоши таваллудинининг 80 йиллиги нишонланмоқда. Яна бир муҳим саналардан бири – буюк миллат, Буюк Олтин Ўрдага асос солинганига 750 йил тўлди.

Биринчи президент Нурсултон Назарбоев томонидан илгари сурилган «Абадий мамлакат» ғояси – буюк ўтмишдошларнинг мақсадига эришишдаги ягона йўлдир. Биз яхши биламиз, Юсуп Баласоғуннинг «Қутадғу билик», ал-Фаробийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Абайнинг «Комил инсон» асарлари миллий етакчиси ташаббусининг асоси бўлиб хизмат қилди.

Қозоғистон Республикаси президенти Қ.Ж.Тоқаевнинг 2020 йил 9 январда чоп этилган “Абай ва Қозоғистон XXI асрда” номли мақоласи “Абадий мамлакат” ғоясининг давоми ҳисобланади.

Давлат раҳбари инсоният тарихидаги буюк мутафаккир – Абайга бағишланган ўзининг мақоласида мутафаккирнинг фан ва таълимга эътиборли бўлиш, тилни ҳурмат қилиш, интеллектуал, зиёли миллатни, мустақил, суверен мамлакатни барпо этиш борасидаги чақириқларига эътиборни қратди. У халққа ўсиш ва гуллаб-яшнаш учун давлатчилигимизни мустаҳкамлаш зарурлигини, бу одамларни яратувчанликка жалб этишда алмаштириб бўлмас куч эканлигини тушунтирди. Бу мақоласида у дунёга қозоқ халқининг Абай орқали кечган маънавий ва маънавий жараёнларини кўрсатиш, шунингдек, глобализация даврида “комил инсон” доктринасини англатиш зарурлигини таъкидлади. Абай – қозоқ халқининг маданий ва маънавий раҳманамоси. Миллат бренди.

Шундай қилиб, Абай йили, буюк олимни олқишлаш йили Давлат раҳбарининг бевосита кўмаги ва алоҳида қизиқиши билан бошланди.

Абай – қозоқ халқининг миллий фахри. Фақат Абай асарларида қозоқ даштининг табиатини, қозоқ ҳаётининг реаллигини, ҳиссиёти, қозоқ халқининг орзу ва армонларини кўриш ва ҳис қилиш мумкин. Абай – буюк шоир, Абай – доно файласуф. Шоир ижодини ўқир эканмиз, унинг инсон қалби эҳтиёжларини тушунган қобилиятли инсон бўлганлигини кўришимиз мумкин. У халқларнинг биқиниб олиш даври ўтиб бўлганини, чинакам мамлакатга айланиш калити ривожланган қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик ҳисобланишини қайд этди.

У мамлакатни бирлашишга ва бу йўналишда ҳамкорлик қилишга чақирди. Вақт талабини олдиндан кўра билиш Абай донолигининг аломатидир.

Буюк шоир Абай Қўнанбой ўғлининг 175 йиллиги шарафига мамлакат тақвимида янги байрам – “Абай куни” пайдо бўлди. Мазкур байрам ҳукумат томонидан расман жорий этилди.

Буюк қозоқ шоирининг 175 йиллиги арафасида Абайнинг “Сўз” асари ўзбек тилига таржима қилинди ва Ўзбекистонда китоб ҳолида чоп этилди. Олдин Мухтор Авезовнинг шоирга бағишланган “Абай йўли” роман-эпопеяси ўзбек тилида чоп этилган.

Ёзувчи, таржимон, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар универститети профессори Турсунали Ахмедов шоирнинг “Сўз” асарини ўзбек тилига ўгиришди. Шоирнинг ибратли ва маърифатли ишлари тажрибали таржимонларнинг маҳорати туфайли ўзбек китобхонларининг эътиборини тортди. Бу ҳайрли ишлар Халқаро турк академияси президенти Дархон Қидирали кўмаги ва элчихона ходимларининг қизғин фаолияти натижасида амалга оширилмоқда.
Дархан САТИБАЛДИ,
Қозоғистон Республикасининг
Ўзбекистон Республикасидаги
Фавқулодда ва Мухтор элчиси

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img