Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБуюк Британия Беларус ҳукуматига қарши янги санкциялар жорий этди

Буюк Британия Беларус ҳукуматига қарши янги санкциялар жорий этди

Бирлашган Қиролли томонидан эълон қилинган санкция рўйхатидан 27 нафар жисмоний шахс жой олган. Улар суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, давлат хизматчилари ва бир нафар юқори мулозимли ҳукумат вакили ҳамда Лукашенко режимининг ташвиқотчисидир.

Рўйхатга «Национальной государственной телерадиокомпании Республики Беларусь» телеканали раиси Иван Эйсмонт ҳам киритилган. Унинг “қора” рўйхатга тушишига давлат ОАВларида ҳукумат сиёсатини тарғиб қилгани сабаб бўлган.

Айни шунинг баробарида АҚШ ҳукумати белоруслик 43 нафар амалдорга нисбатан чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img