Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБухоро гиламлари Деҳлида намойиш этилди

Бухоро гиламлари Деҳлида намойиш этилди

Деҳлида “тўқимачилик, гиламдўзлик ва халқаро савдо анъаналари” мавзуида халқаро вебинар ўтказилди. Соҳада илғор ва қадимий анъаналарга эга бўлган Ўзбекистон ҳам бу йилги онлайн тадбирда иштирокчига айланди.

Бухоро вилояти ҳокимлигининг сармоялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фурқат Тиллоев Бухоро гиламдўзлигининг тарихи ва санъати ҳақида сўзлаб берди. Бухоро гиламдўзлик санъати тўғрисида видеолавҳа тақдим этилди.

Деҳлидаги очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси ҳам иштирок этди. Кўплаб халқаро вакилларнинг онлайн анжуманига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди табрик йўллади. 12 мамлакат вакиллари анъанавий қатнашадиган вебинарга Ўзбекистоннинг ҳам таклиф этилиши эътиборга молик.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img