Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБугун Доналд Трампнинг Оқ уйдаги сўнгги куни

Бугун Доналд Трампнинг Оқ уйдаги сўнгги куни

Ваколат муддати тугашига саноқли соатлар қолган АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп хайрлашув нутқи билан миллат олдида чиқиш қилди. Қўшма Штатларнинг янги етакчиси Жо Байден эса рафиқаси билан хусусий учоқда Вашингтонга етиб келди. Унга ҳали ҳукумат борти тақдим этилгани йўқ.

Инаугурацияда қатнашмаслигини ва йилнинг энг муҳим бошланишига тўрт соат қолганда Оқ уйни тарк этишини маълум қилган Доналд Трамп АҚШнинг янги президенти жамоасига омад тилаган. Бироқ, нутқи давомида бирон марта Жо Байденнинг номини тилга олмаган. У президентлиги даврида Американи биронта янги урушга жалб этмагани, буюк ишларни амалга оширгани билан мақтанган.

“Мен сен учун курашдим, Америка! Мени шуни билишингни истардимки, мен бошлаган ҳаракат энди-энди бошланяпти. Бугун мен ҳокимиятни янги администрацияга топширишимнинг ҳам бунга фарқи йўқ. Биз муваффақиятларга эришиш учун ибодат қиламиз. АҚШ хавфсизлиги ва равнақини таъминлашда унга омад тилайман. Энг яхши тилакларни билдираман! Омад! Унинг фойдаси тегади”, – деган ўз нутқида Доналд Трамп.

Доналд Трамп 6 январ куни Капитолий тарафдорлари томонидан ишғол этилганига ҳам қисқача тўхталиб, зўравонлик ҳеч қачон оқланмаслигини маълум қилди. У нутқининг асосий қисмини президентлик фаолияти давомида эришган ютуқларни такрорлашга бағишлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img