Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБу қоидаларга амал қилсангиз, коронавирусга чалинмайсиз!

Бу қоидаларга амал қилсангиз, коронавирусга чалинмайсиз!

Россиялик таниқли шифокор Александр Мясников долзарб мавзу — коронавирус билан зарарланмаслик учун нима қилиш кераклиги хусусида ўз тавсиялари билан ўртоқлашди. Хусусан, у ўта зарурат бўлмаса, тиббиёт муассасаларига бормасликни, соғлом турмуш тарзига амал қилишни ва янгликларни кўрмасликни маслаҳат берди.

Шифокорга кўра: “Очиқ ҳавода коронавирус билан зарарланишнинг умуман иложи йўқ. Касалхоналарда бўлса авҳол бошқача. У жойларда вирус ғалаба қозонди, у инсонни енгди, у инсонни ўлдирди, у қонларни ичди, у кучли”.

Александр Мясников касалликка чалинганларни уйда қолишга чақирди. Тиббиёт муассасаларига фақат жиддий ҳолатдагина мурожаат этишни тавсия қилди. “Сиз поликлиникага борасиз, компютер томографиясига тушиш учун, у ерда эса зарарланган одамлар бор. Тўғри, зарарланган эмас, инфекция юққанлар. Соғлом одамлар у ерга бориб, аппаратга тушиш учун навбат кутиб ўтиради ва вирус билан зарарланади, буларнинг ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб кетади”, — деди у маслаҳатида давом этиб.

“Компютер томографияси – бу ташхис қўйишнинг бир тури. Парацетамолни мустақил ҳолда сотиб олиш мумкин, бунинг учун шифокор тавсияси керак эмас. Кўчада одамнинг зарарланиши умуман мумкин эмас”, — деди Александр Леонидович.

Шифокорга кўра, иммунитетни мустаҳкамлаш керак. Бунинг учун ҳаракатда бўлиш, озиш лозим. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш зарур. Сизда холестерин, қанд, қон босими меъёрида бўлиши лозим. Сиз бардам ва тетик бўлишингиз керак. Ана шундагина ўзингизни жиддий касалликдан ҳимоя қила оласиз.

Фото: IRNA

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img