Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБританияда янги намунадаги пул бирлиги муомалага чиқарилди

Британияда янги намунадаги пул бирлиги муомалага чиқарилди

Буюк Британияда бугун, 23 июлдан 50 фунт стерлинг қийматдаги пул бирлигининг янги – полимер намунаси муомалага чиқарилди. Унда 1912 йил 23 июнда таваллуд топган инглиз математиги ва  криптографи Алан Тюриннинг тасвири акс эттирилган.

Англия банки матбуот хизматининг хабарига кўра, янги пулларни яқин кунларда банк бўлимлари ва банкоматлардан олиш мумкин. Эски намунадаги 20 ва 50 фунтлар эса 2022 йилнинг 30 сентябригача муомалада бўлади. Шундан сўнг улар қонуний тўлов воситаси сифатида эътироф этилмайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img