Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБританияда карантин чоралари тикланяпти

Британияда карантин чоралари тикланяпти

Лондонда 17 октябрдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилади. Бунга коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар кескин кўпайгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок жамоатчиликка маълум қилди.

Бундан аввалроқ эса пойтахтда одамларнинг олти кишидан ортиқ тўпланиши, дўкон ва ресторанлар одатий тартибда ишласа-да, соат 22:00 дан хизмат кўрсатиши таъқиқланган эди. Бугун, 16 октябрдан бошлаб эса бир жойда турмайдиган одамларнинг биноларда учрашиши, меҳмонга бориши ман этилди. Бундан ташқари, аҳолига жамоат транспортидан фойдаланмаслик тавсия қилинмоқда.

«Лондонда коронавирусга чалиниш ҳолати ҳар ҳафта кўпайиб бормоқда. Келгусида бундан ҳам кескин чоралар жорий этилмаслиги учун, биз ҳозирдан ҳаракат қилишимиз лозим», — деди Хэнкок ўз мурожаатида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img