Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБританияда 15 миллион одам коронавирусга қарши эмланди

Британияда 15 миллион одам коронавирусга қарши эмланди

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг айтишича, шу кунга қадар мамлакат аҳолисидан 15 миллион нафари коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Ҳукумат раҳбари бу натижани “катта муваффақият” деб атади.

Қайд этилишича, Британияда COVID-19 га қарши эмлаш ишлари ўтган йилнинг 8 декабрида бошланиб, орадан 10 ҳафта ўтган. Ҳукумат жорий йилнинг апрел ойи якунига қадар 50 ёшдан ошган барча фуқароларни эмлашни тугатишни режалаштирган.

Борис Жонсон аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари муваффақиятли давом этаётганини таъкидлаб, бу жараённинг биринчи босқичида касаллик ҳаётига хавф туғидирадиган катта ёшлиларни эмлашни якунлаш асосий вазифа эканини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img