Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБритания Эронга товон тўлашни пайсалга солмоқда

Британия Эронга товон тўлашни пайсалга солмоқда

Эрон Мудофаа вазирлиги Буюк Британияни 1974 йилдаги ислом инқилобидан аввал тузилган шартнома бекор этилгани учун Теҳронга тўланиши керак бўлган қарзни тезлаштиришни сўради.

Яқинда Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Лондон Эрон Ислом Республикасига қарзни тўлаши кераклигини айтиб, бунинг қонуний йўллари изланаётганини маълум қилган эди.

Маълум бўлишича, 1974 йилда Эроннинг аввалги ҳукумати ва Британия ҳукуматининг шафелигида ташкил этилган “International Military Services” (IMS) ширкати ўртасида Теҳронга 1500 дона “Чифтен” танкини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Бу воқеадан кўп ўтмай форс шоҳи тахтдан ағдарилган ва бўнак тўлови амалга оширилган бўлишига қарамасдан 1979 йилга келиб Лондон шартномани бажаришдан бош тортган.

2012 йилда БМТнинг Халқаро суди Буюк Британия мазкур шартномани барбод этгани учун Эронга 480 млн доллар миқдорида товон пули тўлаб бериши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилган. Лондон эса суд қарорини бажармаслик учун турли баҳоналар излаб топмоқда ва жумладан, Эрон Мудофаа вазирлиги халқаро санкциялар таъсирида эканини рўкач қиляпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img