Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБразилияга қаҳратон совуқ хавф солмоқда

Бразилияга қаҳратон совуқ хавф солмоқда

Яқин кунларда мамлакат ўз тарихидаги энг қаттиқ совуқни қарши олади. MetSul метеорология хизматининг маълум қилишича, бу қадар паст ҳарорат шу пайтга қадар Бразилияда кузатилмаган ва ҳарорат минус 25 даражагача тушиб, кучли қор ёғиши эҳтимоли мавжуд.

Мамлакатнинг жанубий ҳудудларида кузатиладиган совуқ ҳаво 26 июлдан бошланиши ва ҳафта охирига қадар сақланиб қолиши айтилмоқда.

Метеорологлар бу каби совуқ кунлар 2000 ва 2007 йилларда денгиз стаҳидан 1800 метр баландликда жойлашган ҳудудларда кузатилгани, бироқ ўшанда ҳарорат минус 20-25 даражани ташкил этганини маълум қилишган.

Агар метеорологларнинг башорати тасдиқланса, Сан-Паулу ва Риу-Гранди-ду-Сул каби штатлар қаттиқ совуқ оқимида қолади.

Совуқ ҳаво оқими шунингдек, Аргентина, Уругвай, Парагвай, Боливия ва Чили давлатларида кузатилиши ҳам маълум қилинди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img